Норвегия Фаластинни давлат сифатида расман тан олди

Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре мамлакат Фаластинни давлат сифатида расман тан олишини маълум қилди.

Унинг фикрича Фаластин давлат сифатида тан олинмагунча Яқин Шарқда тинчликка эришишнинг имкони йўқ. Йонас мазкур қарор 28 майдан бошлаб кучга киришини айтган.

Сўнги кунларда Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари минтақада барқарор тинчлик учун икки давлат тўғрисидаги қарор зарурлигини ҳамда Фаластинни тан олишни режалаштираётганини таъкидлаган.

ЕИга аъзо бўлмаган, лекин унинг ҳаракатларини акс эттирувчи Норвегия Исроил ва Фаластин ўртасидаги ечимнинг кучли тарафдоридир.

Янгиликлар