Бухорода учта автомобилда ёнғин чиқди

12 май куни соат 11:45 да Бухоро шаҳри “Фитрат” маҳалласида жойлашган Миракон кўчасидаги автотураргоҳда Lacetti, Captiva ва Nexia-2 русумли автомобилларида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Хабарга кўра, воқеа жойига зудлик билан 3 та ёнғин-қутқарув автоэкипажи жалб қилинган. Улар соат 11:50 да етиб бориб, ёнғинни 12:02 да тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин натижасида автомобилларнинг айрим қисмлари ёнган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Damas ва Cobalt русумли автомобиллар билан ё содир бўлгани ҳақда хабар бергандик.

 

Бухоро