Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ портлади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди.

Бугун, 30 декабрь куни соат 08:21 да Тошкент шаҳрининг Миробод тумани «С.Азимов» кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Ушбу ҳодисада бир киши жароҳатланган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар вакиллари етиб борган.

«Қўшимча маълумотлар яқин дақиқаларда тақдим этилади», дейилади хабарда.

Янгиликлар