Тошкентда АҚШга виза тайёрлаб беришни ваъда қилган фуқаролар қўлга олинди
Икки эркак АҚШга виза олиб беришни ваъда қилиб ўз хизматлари учун мижозларидан 42 минг ва 17 минг АҚШ доллари миқдорда пул сўраган. Бу ҳақда бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳабар бермоқда.
Йирик миқдордаги фирибгарлик Учтепа туман бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор текширув вақтида аниқланган.
Хусусан, фуқаро Г.А., фуқаро Г.Б.нинг ишончига кириб, дўстлари орқали 42 минг долларга виза расмийлаштириб, 3 нафар шахсни АҚШга жўнатишини ваъда қилган. Айбланувчи сўралган пулни ярмини, яни 28,8 минг АҚШдоллари олаётган вақтда жиноят устида ушланган.
Бошқа бир ҳолатда, ҳам фуқаро Ф.А. виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш учун 17 минг АҚШдоллар миқдордаги ваъда қилинган пулларни олаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.