Иштихонда 5 та қишлоққа хизмат кўрсатувчи МФЙ биноси фойдаланишга топширилди
Самарқанд вилояти 5 та қишлоққа хизмат кўрсатувчи МФЙ биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тумандаги «Янгиравот» маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси 7 октябрь, чоршанба куни фойдаланишга топширилган.
Қайд этилишича, МФЙнинг янги биноси 4 та хонадан иборат. Бинонинг очилиш маросимида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш. Ўсаров, 4-сектор раҳбари Б. Тошқулов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишган.
Маълумот учун, мазкур МФЙда жами 2785 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Бундан аввал Бўстонда 4 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари фойдаланишга топширилгани ва Жондорда 4 миллиард сўмдан ортиқ пулга болалар-ўсмирлар спорт мактаби қурилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Ромитанда 150 ўринли хусусий боғча ҳамда Фарғона туманида 420 ўринли мактаб фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.