Косонсойда қиймати 740 млрд сўм бўлган «Кушон» кичик саноат зонаси яратилади (фото)

Наманган вилояти Косонсой туманида қиймати 740 миллиард сўм бўлган «Кушон» кичик саноат зонаси яратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов саноат зона ҳудудига бориб, тадбиркорлар билан учрашган. Ушбу тадбиркорлар Косонсой тумани ва Наманган шаҳри чегарасидаги Тергачи ҳудудида «Кушон» номи берилган 103 гектарлик майдонга эга кичик саноат зонасида 740 миллиард сўмлик 149 та лойиҳани амалга оширади. Бунинг натижасида 7800 та янги иш ўрни яратилади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Агар бирор ҳолатда тадбиркордан нимадир таъма қилиш, коррупция ҳолатлари юз берадиган бўлса жазо қаттиқ бўлади. Прокурор, сектор раҳбарлари буни қатъий назоратга олинг», — дейди вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов тадбиркорлар билан учрашувда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, вилоят, туман ҳокимлари ўринбосарлари, вилоят банклари, давлат хизматлари маркази ходимлари иш жойларини шу ерга кўчириб келиб, контейнерда амалий иш бошлайди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Тадбиркор учун барча шароитларни яратиб берамиз, улар ўз корхоналарини рўйхатдан ўтказиш учун Косонсойга, кредит олиш учун Наманганга боришмайди.  Уларнинг ҳамма ишлари шу ерда — Тергачида ‘Кушон’ саноат зонаси ҳудудида битиши керак», — дейди вилоят раҳбари.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, «Кушон» кичик саноат зонасида иш бошлаётган корхоналарга пойдевор қуйишда ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов иштирок этган. Вилоят ҳокими бу корхоналар фақат экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланганини таъкидлаган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи туризм марказига айлантирилиши, НамДУ талабалари йод ва темир моддаси ўрнини босувчи цукатлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиққани хабар қилинган эди.

Янгиликлар