Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи туризм марказига айлантирилади (фото)

Наманган вилояти Наманган шаҳрида жойлашган «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи туризм марказига айлантирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Шимолий Фарғона канали кунчиқар томонида, «Афсоналар водийси» тематик хиёбони билан ёндош жойлашган «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳ мажмуасида қурилиш ишлари кетмоқда. Мақбарага туташ айвонда ўймакор 43 та устунлар ўрнатилиб, яна шундай 5 та устун ўрнатиш бўйича ганчкор усталар меҳнат қилмоқда.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ҳар бир ишга мукаммаллик билан ёндошиш лозим.  Бу маскан зиёрат туризми масканига айланиши, инсонларни маънан ҳаловат топадан жойи бўлиши керак.  Юқоридан катта шаршара қурамиз, ундан тушган сув катта ариқ билан ёндош ҳовлиларга чиқиб кетади.  Ўртада катта фонтан ҳам дизайн жиҳатидан ўзига хос бўлади», — деди вилоят раҳбари.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда 123 миллион долларлик лойиҳа асосидаги тематик парк фаолияти йўлга қўйилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Чодакда фин услубидаги кемпинг, коттеж ва ўтовлардан иборат туризм маркази ташкил этилиши маълум қилинган.

Янгиликлар