Наманган шаҳрида сўнгги 9 ойда 10,6 мингга яқин корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтказилди

Наманган шаҳри 2020 йил январь—сентябрь ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар ҳудудлар кесимида тақсимланганда 34,4 фоиз улушни ташкил этиб, 10 590 таси рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вилоят Статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Наманган вилоятида давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш шароит яратади.

Инфографика: Наманган вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2020 йил январь—сентябрь ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар ҳудудлар кесимида тақсимланганда уларнинг сони Наманган шаҳрида (34,4 фоиз), Поп (6,2 фоиз), Чуст (8,3 фоиз), Наманган (7,2 фоиз), Уйчи (6,6 фоиз), Тўрақўрғон, (6,1 фоиз), Учқўрғон (5,7 фоиз), Янгиқўрғон (5,1 фоиз), Мингбулоқ (4,4 фоиз), Чортоқ (5,3 фоиз), Норин (4,6 фоиз), Косонсой (5,7 фоиз) туманлари улушига эга.

Аввалроқ Наманганда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 400 дан ортиқ оилавий корхона ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар