Видео: Наманганда ОИТСга чалинган фоҳиша огоҳлантиришларга қарамай, 6 нафар эркак билан алоқада бўлгани аниқланди

Наманган вилоятида орттирилган иммунитет синдроми танқислиги (ОИТС)га чалинган қиз огоҳлантиришларга қарамай, 6 нафар эркак билан жинсий алоқада бўлгани аниқланди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалида хабар берилди.

Ўзининг айтишича, отасининг вафоти, онасининг бошқа одамга турмушга чиқиб кетиши оқибатида 15 ёшга тўлар тўлмас фохишалик йўлини танлаган. Бундан 8 ой аввал ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганини билган ва шунга қарамай нотаниш эркаклар билан ишқий муносабатда бўлишни давом эттирган.

Наманган вилояти ИИББ, ОИТСга қарши кураш ташкилоти ва бошқа масъуллар иштирокида у билан суҳбатлар олиб борилган ва билиб туриб бошқа кишига инфекцияни юқтириш жиноят эканлиги айтилган. 24 ёшли қиз бу огоҳлантиришларга қарамай арзимаган пул эвазига яна 6 нафар эркак билан жинсий яқинлик қилган.

Хабарга кўра, қиз қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, у билан алоқада бўлган 6 кишида вирус аломатлари аниқланмагани сабаб, унга нисбата қўзғатилган жиноий иш Жиноят процессуал кодекснинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан қўғатишдан рад этилган.

Аввалроқ Бухорода вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиб, жиноятидан қочиб юрган фуқаро Москвада қўлга олингани, Қўқонда уйида фоҳишахона ташкил қилган шахс ушлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар