Наманганга 4 мингдан зиёд бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб борди

Наманган вилоятига 21 октябр куни 77 номдаги 4027 дона бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб борди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Haманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Намангандаги китобхон ўқувчи-ёшларга туҳфа сифатида ажратилиб, Тошкентдан йўлга чиққан 77 номдаги 4027 дона бадиий адабиётлардан иборат «Китоблар карвони» вилоят болалар кутубхонасига етиб борган. Таъкидланишича, етиб борган мазкур Китоблар карвони жаҳон адибларининг энг сара асарлари, ўзбек адабиётининг нодир намуналаридан иборат.

Фото: Haманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, вилоят болалар кутубхонасида шу куни тил байрамига бағишланган тадбирлар, маънавий-маънавий кечалар ўтказилган. Шунингдек, ёшларни мутолаага чорлаш мақсадида эълон қилинган «Мен севиб ўқиган китоб», «Йил ҳикояси» кўрик-танловларининг ғолиб ўқувчилари тақдирланган.

Фото: Haманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Aввалроқ Наманганлик ўқувчилар «Инсон капитали индекси — 2020» рейтингида Ўзбекистон бўйича биринчи ўринни олгани хабар қилинганди. Шунингдек, Наманган вилояти 2020 йил III чорагида ахборот ва киберхавфсизлик бўйича республикада биринчи ўринни эгаллагани маълум қилинганди.

Янгиликлар