Ўзбекистон туманида кунига 500 тонна маҳсулот тайёрланадиган гипс заводи очилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида кунига 500 тонна маҳсулот тайёрланадиган гипс заводи очилди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистон туманидаги Шўрсув саноат шаҳарчаси ҳудудида «PFC Turon» масъулияти чекланган жамияти қошида гипс ишлаб чиқариш заводи иш бошлади.

«Маҳсулотларимиз асосан экспортга мўлжалланган. Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари билан савдо шартномаларимиз мавжуд.
https://sensevirtual.com/3q9yr7zp7

Иш тартибимиз эса 3 сменада ташкил этилиб, ишчи-ходимларимизга барча қулайлик ва шароитлар яратилган», — деди янги корхона раҳбари Орифжон Тўхтабоев.
http://viequesrainbowrealty.com/news/q0209gpyy

Қайд этилишича, 18 октябрь, якшанба куни ушбу янги линиянинг расмий очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамон Жўраев, ДХХ туман бўлими бошлиғи, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, корхона таъсисчилари, ишчи-ходимлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хитойдан олиб келинган линиялар билан жиҳозланган корхонанинг ишга тушиши муносабати билан 135 та янги иш ўрни яратилди. Улардан 100 нафарини аксарият ҳудуд ёшлари ташкил этса, 35 нафари коллеж битирувчиларидир. 7 ой муддатда қуриб битказилган заводда бир кунда 500 тонна гипс маҳсулоти тайёрланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳрида 10 миллиард сўмга таъмирланган болалар шифохонаси фойдаланишга топширилганди.

Шунингдек, Тошлоқда қиймати 62,5 миллиард сўм бўлган пиллачилик кластери ташкил этилиши маълум қилинди.

Янгиликлар