Ўзбекистон туманидаги айрим ҳудудларда 9 октябрда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 9 октябрь куни тармоқларда торайтириш мосламасини алмаштириш муносабати билан газ ўчади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 9 октябрь куни Яйпан ГРС 1-аҳоли тармоқларида торайтириш мосламасини алмаштириш муносабати билан аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга маълум муддатларда табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади. Хусусан, Яйпан ГРС 1-аҳоли тармоғида газ билан таъминланадиган «Жонобод», «Шакаробод», «Обод», «Қулибек» маҳаллалари, Дўстларобод қишлоғи, Яйпан шаҳар «Яйпан гузар», «Туркистон», «А.Жомий», «Бозор Яйпан», «Боғи Эрам» ва «Оқтепа» маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли истеъмолчилари (ва корхоналар)да 9 октябрь куни соат 12:00 дан 17:00 га қадар табиий газда вақтинчалик узилиш бўлади.
Аввалроқ Марғилондаги айрим ҳудудларда 9 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши, Наманган вилояти истеъмолчиларига табиий газ етказиш ҳажми салкам 25 фоизга ҳамда Фарғонада куз-қиш мавсумида электр энергияси ва газ етказиш ҳажми оширилиши хабар қилинган эди.