Самарқанд шаҳрида олимлар икки паллали моллюскалар етиштириш устида иш бошлади

Самарқанд шаҳрида икки паллали моллюскалар етишритиш технологияси йўлга қўйилади. Бу хақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «livemaster»

Маълум қилинишича, самарқандлик олимлар икки паллали моллюскаларни етиштириш технологияси устида ишламоқда. Самарқандда чиғаноқлардан балиқ учун озуқа, марварид ва садаф олиш йўлга қўйилиши мумкин.

Мазкур тадқиқотдан чиғаноқлардан садаф ва марварид етиштириш мақсад қилинган. Шунингдек, чиғаноқ танасидан олинадиган масса қушлар ва балиқларни боқишда хом ашё олиш кўзда тутилган. Изланишлар Самарқанд давлат университети профессори З.Иззатуллаев томонидан Зарафшон дарёси соҳилида олиб борилган.

Тадқиқот натижаларидан самарали фойдаланиш мақсадида изланишлар бажарилиши кўзда тутилган. Университет маъмурияти тақдим этган маълумотга кўра, икки паллали моллюскаларни етиштириш услуби Марказий Осиёда илк бор тақдим этилган.

Аввалроқ Самарқандда 2020 йил балиқчилик соҳасидаги фойданинг ярми ҳам бюджетга туширилмагани айтилганди. Шунингдек, Наманганда чорвачилик ва балиқчилик йўналишларида кластерлар ташкил этилиши, Булунғурда эса қиймати 30 миллиард сўмдан ортиқ бўлган балиқчилик лойиҳаси амалга оширилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар