Самарқандда 2021 йилда 353 минг тонна саримсоқпиёз ва тўқсонбосди усулидаги сабзавотлар етиштирилади
Самарқанд вилоятида 2021 йилда 353,3 минг тонна саримсоқпиёз ва тўқсонбосди усулидаги сабзавотлар етиштирилади. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
Хабарга кўра, Самарқандда 2021—2022 йилларда саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган. Вилоятнинг барча хўжалик тоифаларида 2021 йилда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзи, ош лавлаги, кўкатлар ва карам етиштириш бўйича 353,3 минг тонна, 2022 йилда эса 374,6 минг тонна маҳсулот олиш белгиланган.
Қайд этилишича, пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ерларга пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари жойлаштирилади. Маълумотларга кўра, энг кўп маҳсулот Пайариқ (50 минг тоннадан зиёд), Пастдарғом (45,4 минг тонна) ва энг кам маҳсулот Нуробод (7,7 минг тонна) ва Пахтачи (9,6 минг тонна) туманларида етиштирилиши тақсимланган.
Аввалроқ Самарқандда 8 ой давомида 62 миллион доллорлик мева-сабзавот экспорт қилгани, Қоровулбозор Ироққа 4,4 миллион доллорлик мева-сабзавот экспорт қилиши ҳақида хабар қилинганди.