Самарқандда 8 ой давомида 62 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи 285 та ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси томонидан 8 ойда жами 62 миллион долларлик 80,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.

Товарлар асосан Хитой, Россия, Туркия, Ироқ, Украина, Туркманистон, Грузия, Беларусь, Қозоғистон ва Озарбайжон каби давлатларга экспорт қилинган. Aйни пайтда корхоналар томонидан ўз маҳсулотларининг экспорт доирасини янада кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳар бир корхонанинг экспорт операцияларини амалга ошириш жараёнларини қисқа вақт мобайнида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш борасида вилоят божхона ходимлари томонидан 24 соат давомида яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 7 ой давомида қарийб 12 миллион долларлик гилам маҳсулотлари экспорт қилингани ҳамда Фарғонада сўнгги 7 ойда 16,7 минг тонна шафтоли экспорт қилингани ҳақида хабар қилинганди.