Самарқандда ўтган 9 ойда қайси турдаги жиноятлар камайгани маълум қилинди

Самарканд вилоятида 2020 йилнинг ўтган 9 ойида қайси турдаги жиноятлар камайганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд суди раиси Олим Ҳайитовнинг таъкидлашича, 2020 йилнинг ўтган 9 ойида Жиноят кодексининг 185-2-моддаси электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 тага камайган.

Қайд этилишича, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар ҳам камайиб, бундай турдаги 53 та жиноят иши кўриб чиқилган. Шунингдек, ўғрилик билан боғлиқ ишлар 34 та, мансаб сохтакорлиги эса 26 тага камайган. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланишга оид жиноятлар эса 33 тага камайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти судида сўнгги 9 ойда 13 киши оқланганди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти давлат солиқ идораларига ўтган 9 ойда қанча мурожаат келиб тушгани маълум қилинди.

Янгиликлар