Самарқандда қиймати 100 млн долларлик савдо комплекси қурилиши бошланди (фото)

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида қиймати 100 миллион долларлик савдо комплекси қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд туманида қуриладиган «Кўксарой авто молл» савдо мажмуасининг қиймати 100 миллион долларни ташкил этади. 18 октябрь куни Самарқанд туманида майдони 69,88 гектар ердан 4 гектарида жойлашадиган савдо комплексининг қурилиши бошлаб берилган.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«Кўксарой авто молл» савдо мажмуаси қурилишига бир йилдан ортиқроқ вақт сарфланади. Қиймати 100 миллион длларлик ушбу лойиҳа 2022 йилнинг 1 чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Мажмуада 2200 та савдо дўконлари қурилиши белгиланган бўлиб, 10 мингга яқин фуқарони иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Мажмуанинг қурилиш ишларига Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов томонидан тамал тоши қўйилган.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда 3 миллиард сўмлик хусусий шифохона фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Булунғурда 2 миллиард сўмга таъмирланган боғча фойдаланишга топширилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар