Санкт-Петербург кончилик университетида ўзбекистонлик талабаларга таълим берилади
1 июндан бошлаб Санкт-Петербург Кончилик университетида «Нефть ва газ иши» ва «Кончилик иши» соҳаларида грант асосида ўқиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича Россия олий таълим муассасасининг биринчи ҳамкорлик дастури очилди. Дастур Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуаси илмий-муҳандислик жамияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Бу йил илк бора Санкт-Петербург кончилик университети талабаларга бакалавр ва магистратура йўналишида ўқиш учун грант дастурида қатнашиш имконини беради. Танлов натижаларига кўра номзодлар онлайн форматда ўтказиладиган кириш имтиҳонларига қабул қилинадилар. Имтиҳонда энг кўп балл тўплаган абитуриентлар Санкт-Петербург кончилик университетида бепул таълим оладидар. Турар-жой (ётоқхона мавжуд), озиқ–овқат, самолётда учиш учун барча харажатларни номзодлар ўз ҳисобидан тўлайдилар.
Санкт-Петербург кончилик университети Россиядаги биринчи олий техник таълим муассасаси бўлиб, у бугунги кунгача Россия Федерациясининг таълим университетларидан бири ҳисобланади. У QS ( Quacquarelli. Symonds World. University Rankings) рўйхатида дунёдаги энг яхши 3 та университет сирасига киради. Бугунги кунда, Кончилик университети олий касб-ҳунар таълимнинг барча даражасини амалга оширади ва бакалавр, магистр унвонини, шунингдек фойдали қазилмаларнинг энг муҳим турлари – нефть, газ, қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни прогнозлаш, аниқлаш, қидириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи йирик Россия ва хорижий компаниялар учун дипломга эга мутахассис унвонини олиш имконини беради.
Университетда 9 та факультет фаолият олиб боради. Булар: геология-қидирув, нефть ва газ, кончилик, қурилиш, машинасозлик, минерал хомашёни қайта ишлаш, иқтисодиёт, энергетика, фундаментал ва гуманитар фанлар факультети.
Шуни таъкидлаш жоизки, келгуси йилдан бошлаб дастур кенгайтирилади, бошқа йўналишларни ўқитиш хам режалаштирилган.
Рўйхатдан ўтиш учун +998 99 017 99 90 ; +998 95 055 88 98, рақамларига мурожаат қилинг. Рўйхатдан ўтиш 01.06.2023 дан 23.06.2023 гача бўлиб ўтади.





