Хоразмда темирйўл идорасига ишга киритиб қўйиш учун пул сўраган ходим қўлга олинди

Хоразм вилояти Урганч темирйўл идорасига ишга киритиб қўйиш учун фуқародан пул сўраган ишчи қўлга олинди.

Қайд этилишича, 30 август куни вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи номига С.С. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Урганч темир йўл ташкилотида ишловчи А. исмли шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали уни темир йўл идораларидан бирига ишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилаётганини ёзиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Аризага асосан Хоразм вилояти ИИБ Транспортда ХТБ жиноят қидирув бўлими ҳамда Урганч Транспорт прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи 26 ёшли Р.А. аризачидан келишилган 3 минг доллар пулларни Урганч шаҳридаги «Жавоҳир» чойхонасида олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар