Тошлоқ туманида 13 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 13 октябрь куни «Turvat GRS»га янги тармоқ улангани сабабли газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Toshloq tumangaz» бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «pv.uz»

Таъкидланишича, Фарғона магистрал газ қувурлари ишлаб чиқариш бошқармасининг ҳамда «Hududgaz Farg‘ona» газ таъминоти филиалининг 12 октябрь кунги хабарномасига асосан «Turvat GRS»га янги тармоқ уланади. Шу муносабати билан «Rishtin Servis» ва «Mig oil metan» маъсулияти чекланган жамияти тармоқларидан табиий газ олувчи аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 13 октябрь куни соат 10:00 дан 15:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Aввалроқ Бағдод шаҳарчасида 35 та хонадон газсиз қолаётгани ҳақидаги хабар рад этилгани ҳақида хабар берилди.

Янгиликлар