Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учради

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган йигитлар ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, 9 октябрь куни соат 01:00 икки нафар вояга етмаган қариндош йигит Nexia’ни бошқариб, «Ёшғайрат» маҳалласи ҳудудида бошқарувни йўқотган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи сифатида ҳаракатланаётган 14 ёшли фуқаро оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ва Шўрчи тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари иштирокида болалар таълим олган мактабда ҳодиса юзасидан муҳокама ўтказилган. Муҳокамада ўқувчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши оғир оқибатларга олиб келиши тушунтирилган.

Янгиликлар