Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига янги раҳбар тайинланди
Самарқанд вилояти Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур тайинлов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармаси томонидан Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлиги учун очиқ танлов ўтказилган.
Қайд этилишича, меритократия тамойили асосида Қўзиев Фарҳод Эркинович энг муносиб номзод деб топилган ва вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 9 октябрдаги буйруғига асосан Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига тайинланган.
Бундан аввал Наманган вилоятига янги прокурор, Пахтачи тумани ҳокимига янги ўринбосар, Каттақўрғон туманига янги прокурор, Ургут туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига янги етакчи мутахассис тайинлангани ҳамда Когон тумани Халқ қабулхонасида янги тайинловлар амалга оширилгани ҳақида хабар қилинган эди.