Тошкентда 5 та машина иштирокида тўқнашув содир бўлди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 5 та машина тўқнашиб кетди. Бу ҳақида шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат 28 ноябрь куни т соат 16:10 ларда Мустақиллик ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида юз берган. ЙТҲга бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган автомобилларнинг оралиқ масофа қоидаларига амал қилмагани сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига кўра, бунинг ортидан шаҳар марказида катта тирбандлик юзага келган.

Тўқнашув Hongi EQM 5 (ҳайдовчи 1958 й.т.), Cobalt (1994), Tracker 2 (1988), Nexia 3 (1998), Onix (1982) ўртасида юзага келди.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Тошкент