Тошкентда экологик рейд ўтказилади

Маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев Юнусобод туманидан ўтувчи Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ҳудудида ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашганини маълум қилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бунга муносабат билдирди.

11 ноябрь куни тунда Facebook’да эълон қилинган видеомурожаатда ҳаво ҳарорати пасайиши билан ҳудуддаги иссиқхоналарда зарарли моддалар ёқилиши бошланиши ва бунинг ортидан шу ерда яшайдиган аҳоли касалланиши айтиб ўтилган.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ушбу мурожаат юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, иқтисодий фаолиятнинг кенгайиши ва тадбиркорликнинг ривожланиши Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган иссиқхона хўжаликларига ҳам таъсир кўрсатган. Бу ҳаво сифатининг ёмонлашувига, экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда ва шаҳар аҳолисининг соғлиғига салбий таъсир қилмоқда.

Корхоналарнинг иситиш ускуналарида тегишли энергия манбаларидан, хусусан, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишини текшириш мақсадида экологик рейд ўтказилмоқда, дейилади ҳокимлик муносабатида.

Экология бошқармаси, кадастр хизмати, ФВВ, ИИББ, Ўзгидромет, Солиқ қўмитаси ва ҳокимият ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Гуруҳ объектларга чиқиб, махсус ускуналар ёрдамида экологик меъёрларнинг бузилишини қайд этиб бормоқда.

Қарорлар