Тошкентда иккита автоҳалокат содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Яшнобод туманларида 6 декабрь куни ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 6 декабрь куни соат 00:05 ларда Юнусобод тумани, Боғиравон—КҲАЙ кўчалари, «Самарқанд дарвоза» савдо маркази қаршисида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Оқибатда Spark автомашинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Маълум қилинишича, ушбу ЙТҲ ҳайдовчиларнинг келишувига асосан (E-protocol) йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома орқали расмийлаштирилган.

Шунингдек, 6 декабрь куни соат 21:30 ларда Яшнобод тумани, Янги Ўзбекистон кўчасида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган К.К. Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устун билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент