Тошкентда ЙТҲ туфайли мотоцикл ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса 29 апрель куни соат 09:40 атрофида КҲАЙ кўчасида юз берган. 34 ёшли М.А. бошқарувидаги Hyundai Elantra автомобили 39 ёшли З.Ш. бошқарувидаги Кавасаки мотоцикли билан тўқнашди. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Тармоқларда тарқалган видеоларда мотоцикл ўз йўналишида ҳаракатланаётгани, автомобиль ҳайдовчиси эса белгиланмаган жойдан қайрилгани кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиб, одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.