Трамп АҚШ давлат қарзини криптовалюта билан тўламоқчилигини айтди

Республикачилар партиясидан президентликка номзод, Оқ уйнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп, агар олий давлат лавозимига сайланса, ҳазил тариқасида давлат қарзини биткоинлар билан тўлашга буйруқ бериши мумкинлигини айтди. Бу ҳақида «Коммерсант» ёзмоқда.

Биз криптовалютада 35 триллион доллар тўлашимиз мумкин. Мен 35 триллион криптовалюта ажратиш ҳақида ёзаман, тамом – бизда қарз йўқ, деди Трамп маблағ йиғиш тадбирларидан бирида.

Республикачи криптовалютанинг «буюк келажаги»га ишонишини таъкидлаган.

Конгресснинг Буджет бюроси прогнозларига кўра, АҚШ давлат қарзи 2034 йилга бориб $50,7 трлнгача кўарилади. Бу кўрсаткич АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 122% га тенг.

Июль ойи охирида АҚШ давлат қарзи биринчи марта $35 трлндан ошди. Вакиллар палатаси қўмитаси материалида айтилишича, АҚШ президенти Жо Байден 2021 йилда лавозимга киришганидан бери давлат қарзи $7,25 трлнга ошган.

Жаҳон