Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг ХI саммити бўлиб ўтади
Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги ХI саммити 6 ноябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда «Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик» мавзусида бўлиб ўтади. Бу ҳақида «24кг» ёзмоқда.
Саммитда ташкилотга аъзо бўлган бешта давлат: Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, ТДТ кузатувчи-мамлакатлари раҳбарлари иштирок этади.
Давлат раҳбарлари ТДТ доирасидаги кўптомонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳкам қиади, ташкилотнинг жорй кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, шунингдек, бир қатор кўп томонлама ҳужжатларни, жумладан, якуний декларацияни имзолайди.
2025 йилда Туркий давлатлар ташкилотига раислик Қирғизистон Республикасига ўтади.