Туркияда 3,6 млн қалбаки евро мусодара қилинди

Истанбул полицияси махсус операция давомида 3,6 миллион қалбаки еврони мусодара қилди. Бу ҳақида ТRT Haber телеканали маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, қалбаки валюта муомаласига қарши кураш бўйича операция шаҳарнинг Европа қисмидаги Фотиҳ ва Зейтинбурну туманларида ўтказилган. Қалбаки пулларни истеъмолга киритишда гумон қилиниб бир киши қўлга олинди.

Кўздан кечириш чоғида муомалага тайёр ҳолатда бўлган қалбаки 3 миллион 600 минг евро купюралар, мойбўёқлар, «100» ёзуви туширилган шаффоф пластик бланкалар, ультрабинафша чироқ, принтер ва 817 да қалбаки чек арақлари топилди.

Туркия Марказий банки, ўз навбатида, қалбаки валюта муомаласининг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрганини ва тегишли текширувлар олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлаётганини маълум қилди.

Аввалроқ, Туркияда долларнинг қалбакилаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон