Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали эвакуация қилинди
Эрондаги вазият туфайли хорижлик дипломатлар, уларнинг оила аъзолари ва фуқаролар Туркманистон орқали эвакуация қилинди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд қилинишича, тахминан 120 нафар фуқаро, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлатлар вакиллари Туркманистон чегарасини кесиб ўтган. Улар учун транспорт, овқат, меҳмонхона ва кундалик эҳтиёжлар билан таъминланган инсонпарварлик ёрдами кўрсатилган.
Хабарга кўра, бу жараён Туркманистоннинг тегишли идоралари томонидан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар элчихоналари билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Шунингдек, Туркманистон БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган «Халқаро тинчлик ва ишонч» йили доирасида инсонпарварлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.