Трамп: Украина фойдали қазилмалар тўғрисидаги битимни имзолашга тайёр

АҚШ президенти Дональд Трамп 4-март куни Конгресс аъзоларига Украина АҚШ билан ноёб ер металлари бўйича тўхтатилган келишувни қайта имзолашга тайёрлигини маълум қилди.

Унга кўра, Украина президенти Владимир Зеленский ушбу келишувни исталган вақтда имзолашга тайёр эканини билдирган.

Шунингдек, Трамп Зеленский Россия билан урушни тугатиш юзасидан музокараларга тайёрлигини тасдиқлаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати томонидан ҳам тинчликка тайёрлик ҳақида «кучли сигналлар» келган. Шу билан бирга, Трамп Украинга ҳарбий ёрдамни тўхтатиш ҳақида гапирмади.

Оқ уй раҳбари Европа Иттифоқи давлатларини Украинга ёрдам бериш ўрнига Россиядан нефть ва газ сотиб олишга кўпроқ маблағ сарфлаётганликда айблади. Унга кўра, ЕИ Украинга 100 миллиард доллар ажратган бўлса, АҚШ 350 миллиард доллар сарфлаган.

Трампнинг бу баёноти Конгрессда турлича қабул қилинди. Республикачилар уни қўллаб-қувватлаган бўлса, демократлар кескин қарши чиқди. Конгресс аъзоларининг бир қисми уни қўллаб қўллаб-қувватлаб қарсак чалди, бошқалар эса бу нутқни норозилик билан кутиб олди.

Жаҳон