Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди

Урганч шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш, ҳаракат таркибини янгилаш ва қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий 30 дона Зонг тонг русумли автобуслар келтирилди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу жамоат транспорт воситалари «Бунёд йўловчи ташиш» МЧЖ томонидан олиб келинган.

Корхона томонидан «Ўзмиллийбанк» АЖнинг имтиёзли кредитлари асосида жами 80 дона Зонг тонг русумли автобусларни харид қилиш юзасидан шартнома тузилган.

Ҳозирда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 50 дона автобус харид қилинди. Тез орада қолган 20 дона автобус Урганч шаҳрига етиб келади», — дейилади хабарда.

Қарорлар