Хоразмда поезд ва автомобил тўқнашиб кетди: 1 киши жароҳат олди
Хоразм вилояти Шовот туманида поезд ва енгил автомобил ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси 1 январ куни соат 14:50 атрофида қўриқланмаган темир йўл кесишмасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, Шовотдан Урганчга кетаётган Cobalt ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаган.
Мазкур шахс светофорнинг қизил ёниши ва йўл белгиларига қарамай, поезд ўтиш жойида ҳаракатланган.
Натижада ҳайдовчи поездга йўл бермагани сабабли, тўқнашув содир бўлган.
Ҳозирда, автомобил ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





