Индонезияда сув тошқинлари қурбонлари сони 800 дан ошди

Индонезиянинг Суматра оролида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 811 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълумотларига таяниб, Xinhua агентлиги хабар берди.

Аввалроқ қурбонлар сони 700 кишидан ошгани хабар қилинган эди.

Индонезия Миллий қидирув ва қутқарув агентлигининг маълум қилишича, фалокатга минтақада бир ҳафтадан бери давом этаётган кучли ёмғир сабаб бўлган.

Хусусан, сел оқими турар-жой бинолари, йўллар ва инфратузилмага зарар етказган. Шу сабабли қутқарувчиларнинг энг кўп жабрланган ҳудудларга боришига катта қийинчиликларни келтириб чиқарган.

 

Жаҳон