Навоийда 47 йўловчили автобус ағдарилиб кетди: 2 киши ҳалок бўлди

Навоий вилояти Томди туманида, 47 йўловчини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ҳабар берди.

Ҳодиса, жорий йилнинг 5-январ куни тахминан соат 7:40ларда, А-379 «Навоий-Учқудуқ» автомобил йўлининг 167-168 км оралиғида содир бўлган.

Суриштирувларга кўра, салонида 47 нафар йўловчиси бўлган «ZHONG TONG BUS» русумли автобусни «Зарафшон-Навоий» йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилиб, ЙТҲ содир этган.

Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда вазият Навоий вилояти ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

Ўзбекистон