Тошкентдаги «Авиасозлар» деҳқон бозорида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Авиасозлар» бозорида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ ҳудудидаги дўконларнинг бири ёнаётганлиги тўғрисида хабар, 4 январ соат 19:19 да ФВББга келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 19:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:29 да қуршаб олинган ва соат 19:34 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида дўконнинг тахминан 20 кв.м. майдонда ички ва шифт қисми ёниб зарарлангани билдирилди.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистон