Тошкент темирйўл вокзалларига киришда UzFace тизими жорий этилади

Тошкент темирйўл вокзалларида юзни аниқловчи UzFace тизими синов тариқасида жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2025–2026 йилларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, жами 86 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган, улардан бири сифатида Тошкент шаҳридаги темирйўл вокзалларига киришда юзни аниқлаш тизими — UzFace’ни синов тариқасида ишга тушириш режалаштирилган.

Лойиҳалар Рақамли технологиялар вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан 64 та, бошқа вазирлик ва идоралар томонидан эса 22 та йўналишда амалга оширилади. Улар орасида фармацевтика бозорини таҳлил қилиш дастури, клиник қарорларни автоматлаштиришга хизмат қилувчи сунъий интеллектга асосланган рақамли тиббий ёрдамчи, қуёш панелларини жойлаштириш учун самарали жойларни аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш каби ташаббуслар мавжуд.

Шунингдек, 2026 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети учун юқори унумли ҳисоблаш кластери, катта маълумотлар базалари учун ускуналар, жумладан график процессорлар (GPU) харид қилиниши белгиланган.

Қарорлар