Uzum экотизими 2024 йилнинг 9 ойини сарҳисоб қилди
Экотизимнинг e-commerce ва fintech-хизматлари интеграцияси Uzum’га иккала йўналишда ҳам кўп карра ўсиш суръатларини сақлаб қолиш имконини беради.
Uzum’нинг электрон тижорат (e-commerce) йўналиши бўйича айланмаси 2024 йилнинг 9 ойи давомида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробарга ўсиб, 237 миллион долларга етди. Худди шу даврда fintech-хизматларининг умумий кредит портфели йилдан йилга икки баробарга ошди. Экотизим хизматларининг умумий аудиторияси 9 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробарга ошди — бугунги кунда Республиканинг ҳар учинчи фуқароси Uzum хизматларидан фойдаланади.
E-commerce
Uzum e-commerce сегментига Uzum Market mаrketplace ва Uzum Tezkor дўконлар ва ресторанларидан тезкор еткаб берш хизмати киради. 2024 йилнинг 9 ойида экотизимнинг бутун e-commerce сегментининг (ГМВ) айланмаси йилдан-йилга 3 баробарга ўсиб, 237 миллион долларга етди. Mаркетплейснинг айланманинг ўсиши, жумладан, янги сотувчиларни жалб қилиш ва ассортиментни кенгайтириш ҳисобига таъминланмоқда. Бугунги кунда платформада 1 миллиондан ортиқ ноёб маҳсулотлар тақдим этилган, сотувчилар сони эса йил давомида деярли 2 баробарга ошган — бутун мамлакат бўйлаб 12 000 га яқин тадбиркор ва компаниялар Uzum Market’да ўз маҳсулотларини сотмоқда.
Логистика инфратузилмасини кенгайтириш Uzum’нинг янада ўсишини таъминлаш имконини беради, маркетплейс доимий равишда топшириш пунктларини кенгайтиради — ҳозирда уларнинг сони (ҳамкорлик пунктлари билан бирга) мамлакатнинг 230 дан ортиқ аҳоли пунктларида 800 дан ошади. Маркетплейснинг кенг ассортименти ва «сўнгги мил» логистикаси мавжудлиги туфайли Uzum Market’да 9 ой ичида буюртмаларнинг сони йилдан йилга 2,5 баробарга ошиб, 14 миллиондан ортди.
Маркетплейс билан ҳамкорлик кичик ва ўрта бизнес учун ҳам, йирик компаниялар учун ҳам янада қулайроқ қилиш мақсадида 2024 йил октябрь ойида Uzum Market янги логистика моделини ишга туширди, унда сотувчилар товарлар оқимини ва қадоқланишини мустақил равишда бошқаришлари ва уларни ўз омборларида сақлашлари мумкин, маркетплейс эса харидорга онлайн-витрина ва логистикани (ФБС) тақдим этади.
Uzum Tezkor тез етказиб бериш хизмати ҳам ҳамкорлари — ресторанлар, кафелар ва дўконлар учун шунга ўхшаш моделни тақдим этди. 3-чоракда сервиснинг айланмаси йилдан йилга 8,7 баробарга ошди. Хизмат мавжудлик географиясини сезиларли даражада кенгайтирди — у аллақачон Ўзбекистоннинг 15 шаҳрида мавжуд. Uzum Market билан 2000 дан ортиқ ресторан, кафе ва дўконлар ҳамкорлик қилмоқда.
Fintech
Ўз инфратузилмаси негизида амалга оширилган биринчи банк маҳсулотининг ишга туширилиши экотизимнинг fintech йўналиши учун муҳим воқеа бўлди.
Август ойида Uzum Bank тажриба-синов лоиҳасини — Visa халқаро тўлов тизимининг Uzum виртуал картасига олдиндан буюртмани ишга туширди. Октябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг барча аҳолиси учун картадан фойдаланиш имконияти очилди. Uzum картаси ўсиб бораётган истеъмол кредитлари бозорига йўналтирилган fintech-бизнесининг асосий омилларидан бирига айланади.
Онлайн-шоппинг ва рақамли банк хизматларининг оммалашуви туфайли Uzum Nasiya BNPL-муддатли тўлов хизмати фаол ўсишда давом этмоқда — 9 ой ичида берилган муддатли тўлов ҳажми йилдан йилга 2 баробарга ошиб ва хизматдан фойдаланувчилар сони 3,2 миллиондан ортди.
Uzum ҳақида
Ўзбекистоннинг рақамли экотизими жисмоний шахслар учун ҳам кичик ва ҳам ўрта бизнесни, e-commerce, fintech ва банк хизматларини: маркетплейс, тезкор етказиб бериш хизмати, анъанавий ва рақамли банклар, BNPL-хизмати, автомобиль харид қилиш учун платформа, шунингдек, тадбиркорлар учун иловани ўз ичига олади. Uzum хизматларидан ҳар ойда 12 миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолиси фойдаланади.