Uzum Маrket’да 10 минг сўмгача бўлган маҳсулотлар учун етказиб бериш тўлови янгиланди

Uzum Market 10 минг сўмдан арзон бўлган кичик ҳажмли маҳсулотлар учун логистика йиғими миқдорини ўзгартиради.

2025 йил 1 июлдан бошлаб Uzum Маrket’да 10 минг сўмгача бўлган кичик ҳажмли товарлар учун логистика йиғими миқдори ўзгаради. Эндиликда 99 999 сўмгача бўлган барча товарлар учун етказиб бериш учун 4 минг сўм миқдорида ягона тариф амал қилади. Ушбу ўзгариш операциялар юкини оптималлаштириш имконини беради, шунингдек, зарарли операциялар улушини камайтириш ва бутун тармоқ бўйлаб юқори логистика сифатини сақлаб қолишга қаратилган.

Янги логистика йиғими тарифлари:

• кичик ҳажмли товарлар: 99 999 сўмгача — 4 минг сўм, 100 минг сўм ва ундан юқори — 6 минг сўм;

• ўрта ўлчамли товарлар — 8 минг сўм;

• йирик габаритли товарлар — 20 минг сўм.

Эҳтимолий харажатларни қандай оптималлаштириш мумкин

Товарларни чегирма билан сотиш. Янги тарифлар кучга киргунга қадар 10 минг сўмгача бўлган товарлар қолдиғини сотиш — агар товарлар Uzum Market омборида бўлса. Маркетплейс мутахассислари сотув акцияларига қўшилишни ва қолдиқларни сотиш учун «Бyстни топга чиқариш» дан фойдаланишни тавсия қилади;

Бир хил товарлар тўпламини яратиш. Бундай позицияларни бир хил SKU тўпламларига бирлаштириш — агар сотувчиларда Uzum Маrket’да сотишни режалаштирган арзон товарлар бўлса. Бу харидорлар учун таклиф жозибадорлигини сақлаб қолишга ва логистика харажатлари улушини камайтиришга ёрдам беради.

Актуал тарифлар ва тавсиялар ҳақида батафсил маълумотни ҳавола орқали топишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Янгиликлар