Чирчиқда поезд вагони устида селфига тушмоқчи бўлган 17 ёшли ўсмирни ток урди
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида, 17 ёшли ўсмирни поезд вагонининг томида ток урди, деб хабар берилмоқда «Millar» дастурида.

Ҳодиса 1 апрель куни содир бўлган. Ўсмир тенгдошлари билан бирга «Бўзсу» темир йўл бекатида тўхтаб турган вагонлардан бирининг устига селфи тушиш мақсадида чиққан. Оқибатда уни юқори кучланишли ток уриб юборган.
Тиббий кўрик натижасида бемор танасининг 80–85% куйгани аниқланган. Ҳозирда жабрланувчи шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда беморнинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда ва зарур интенсив муолажалар ўтказилмоқда.





