Тошкентнинг Олмазор туманидаги кўчалардан бири вақтинча тўсиб қўйилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги кўчалардан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот ҳизмати хабар беради.

Мавжуд маълумотларга кўра, бугунги кунда мутахассислар томонидан йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан 23 сентябрь соат 07:00 дан 24 сентябрь 07:00 га қадар қуйидаги манзиллар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади:

• Кичик ҳалқа йўлининг Сағбон кўчаси билан кесишган қисмидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми.

Тошкент