Президент Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирини алмаштирди

Ботир Зоҳидов Ўзбекистон бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазири этиб тайинланди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Тегишли видеоселектор йиғилишида Бандлик вазирлиги фаолиятидаги ўзгаришлар маълум қилинди.

Аниқлик киритилишича, Маҳаллабой меҳнат ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилади. Унинг барча вазифалари ва ходимлари вазирликка ўтказилади.

Маълумот учун, Ботир Зоҳидов бу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У вазир лавозимида 2022 йил декабридан буён ишлаб келаётган Беҳзод Мусаев ўрнини эгаллайди.

Янгиликлар