Олмалиқда мактаб ўқувчилари фильтрланмаган сув ичиб заҳарланишди

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарлангани ҳақида маълумот тарқалкан эди. Вазият юзасидан болалар омбудсмани идораси изоҳ берди.

Аниқлик киритилишича, 15-19 сентябрь кунлари ихтисослаштирилган мактабнинг 12 нафар ўқувчиси, муассаса ҳудудидаги фильтрсиз сувни ичиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий бўлиб, уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилган, — дейилади хабарда.

Натижада мутахассислар томонидан текширув ташкил этилиб, кимёвий таҳлил учун сув, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан намуналар олинди.

Ҳозирда, Олмалиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Шунингдек вазиятни Болалар омбудсмани ҳам назорат қилмоқда.

Ўзбекистон