Ўзбекистонда «Толибон»нинг янги элчиси кутиб олинди

Афғонистоннинг янги элчиси Абдул-Гафар Бахр Тошкентга этиб келди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Ariana News телеканали хабар беради.

Элчини Афғонистондаги Муваққат ишлар вакили Мағфуррула Шаҳаб ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Ёдгорхўжа Шадманов кутиб олди.

Маълумот учун, Абдул Ғаффар Баҳр илгари Толибон ҳукумати қошидаги Олий суд департаментларидан бирини бошқарган. Шунингдек у хорижий давлатда расмий аккредитация олган учинчи Толибон дипломатига айланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон