Тошкентдаги боғда электросамокатлар va велосипедларда ёнғин содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» боғида электросамокат va велосипедлар ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ изоҳ берди.
Миробод тумани Ислом Каримов кўчасида жойлашган 25-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида 30 май куни соат 08:03 да хабар келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:07 да етиб борган. Олов икки дақиқада ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, мутахассислар ёнғин сабаби va зарар миқдорини аниқламоқда.