Бўстонлиққа олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади
4-5 март куни «Велоспорт-шоссе» бўйича спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан айрим йўлларда ҳаракат чекланади.
4 март, соат 10:00 дан 14:00 га қадар «Бектемир– Чорбоғ» автомобил йўлининг 20 км масофаси (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан «Оқсоқота» МФЙгача) ёпилади.
Шунингдек, 5 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан «Ғалабасой» МФЙгача) автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳаракат иштирокчиларига шу вақтлар оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади