Сирдарё ва Навоий учун 30 та замонавий автобус харид қилинди
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Сирдарё ва Навоий вилоятларига замонавий автобуслар етказиб берилди.
Маълум қилинишича, Сирдарёга 12 та, Навоийга эса 18 та Zhongtong русумли автобус келтирилган. Ушбу транспорт воситалари брутто-шартнома асосида йўналишларга бириктирилади.
Апрель ойида Навоий вилоятига яна 42 та Ютонг русумли автобус етказиб берилиши режалаштирилмоқда.