Бизнесда аёллар қандай тўсиқларга дуч келмоқда — Women in Power 2026
Тошкентда 6 март куни ҳар йилги Women in Power форуми учинчи бор ўтказилди. Бу сафар тадбир «Турткидан индустриал таъсир сари» шиори остида ташкил этилди.

Форум мазмуни аёл-қизларнинг касбдаги ролини кучайтириш бўйича аниқ ҳаракатларга ўтишга бағишланди. Унда турли соҳалардан 250 дан зиёд илғор аёл-қизлар, етакчи экспертлар, фикрлар етакчилари, медиа вакиллари, бизнес, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари жамланди.
Тадбир Acwa энергетика компанияси (Саудия Арабистони) томонидан ташкил этилди. Форум кун тартибида марказий ўринни Acwa ва «БМТ–аёл-қизлар» тузилмаси (UN Women) ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми натижаларининг тақдимоти эгаллади.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистон тарихидаги БМТ агентлиги ва хусусий компания ўртасида аёл-қизларнинг профессионал имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган биринчи ҳамкорлик ҳисобланади.

Дастурда «Аёл-қизлар профессионал муҳитда дуч келадиган тўсиқлар» комплекс тадқиқоти натижалари билан танишилди. Тадқиқот муаллифи, гендер тенглик бўйича эксперт Камола Алиева, Ўзбекистонда аёл-қизлар етакчилик салоҳиятини юзага чиқариш бўйича амалий қарорлар учун асос бўлувчи маълумотларни тақдим этди.
Жумладан, жорий гендер сиёсатининг ва аёллар ҳамда қизларни ҳимоя қилиш механизмларининг самарадорлиги, корпоратив секторда инклюзив стандартларни жорий этиш масалалари, шунингдек Ўзбекистонда барқарор ижтимоий ўзгаришларни яратишда таълим, медиа ва аёллар етакчилигининг роли муҳокама қилинди.

Дунёда гендер тенгликка эришиш учун 286 йил талаб этилади — UN Women маълумотлари
Women in Power 2026 форумида Ўзбекистон бўйича долзарб гендер статистикасини тақдим этган UN Womenнинг Ўзбекистондаги мамлакат менежери Зелиха Уналди таъкидлашича, агар жаҳон ҳозирги суръатда ҳаракат қилса, эркаклар ва аёл-қизлар ўртасидаги тўлиқ тенгликка эришиш учун тахминан 286 йил керак бўлади.
Унинг сўзларига кўра, тенгликка эришишни халқаро ташкилотлар, бизнес ва фуқаролик жамиятининг тизимли ташаббуслари, шунингдек аёллар ва қизларни қўллаб-қувватлашга ва уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган маҳаллий лойиҳалар жадаллаштириши мумкин.
Хусусан, кейинги йилларда Ўзбекистонда аёллар ва қизлар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг салмоқли пакети қабул қилинган — жами 100 га яқин ҳужжат. Шу билан бир вақтда иқтисодий фаоллик ҳам ўсмоқда: тадбиркор аёл-қизлар улуши 38% етди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 77% аёл-қизлар камроқ ишлаши ва кўпроқ вақтни уй ишларига ажратишлари керак деб ҳисоблайди. Яна 34% «оилада мувозанат»ни таъминлаш учун аёл-қизлар нисбатан камроқ меҳнат ҳақи олиши лозим, деб билади.
Экспертлар қайд этишича, аёл-қизларнинг роли борасидаги ижтимоий қарашларни ўзгартирмай туриб, барқарор ўзгаришларга эришиб бўлмайди. Ўзгаришлар драйверларидан бири UN Women ва Acwa ҳамкорлиги бўлиб, аёллар ва қизлар ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини кенгайтириш тўғрисида имзоланган келишув Ўзбекистондаги БМТ агентлиги ва хусусий компания ўртасида имзоланган биринчи келишувдир.
UN Women ва Acwa ҳамкорлиги аввал аёл-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича Women’s Economic Empowerment (WEE) лойиҳасининг жорий этилиши қуйидагиларни ўз ичига олади:
• гендер зўравонлик ва шилқимлик масалалари бўйича ўқитиш (GBVH);
• аёл-қизларда етакчилик ва инновацион кўникмаларни ривожлантириш;
• аёл-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга бағишланган форумларни ўтказиш.

Шу билан бирга, «Ойнали шифт» ни синдириш номли тадқиқот Ўзбекистонда хотин-қизлар учун 7 та жиддий тўсиқни аниқлади. Бу Марказий Осиёда хусусий сектор ташаббуси билан ўтказилган, гендер тафовутни чуқур таҳлил қилишга бағишланган биринчи лойиҳа бўлди. Кенг кўламли тадқиқотнинг дастлабки натижалари Women in Power 2026 аёл-қизлар форумида тақдим этилди.
Лойиҳа аналитикани хотин-қизлар карьерасини қўллаб-қувватлашнинг амалий воситасига айлантиришга қаратилган. Тадқиқотнинг етакчи эксперти, гендер тенглик бўйича мутахассис Камола Алиева бўлди. Ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши (FIC) ва Америка савдо палатаси (AmCham) қўллаб-қувватлади.
Тадқиқот якуни — «карьера лифтлари» компанияларга энг яхши жаҳон амалиётига риоя этган ҳолда малакали аёл-қизларни самаралироқ йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига илгарилатишга ёрдам берувчи мақсадли дастурлар тизими бўлади.





