Болалар саратонига қарши беш йиллик кураш дастури йўлга қўйилади 

Президент топшириғига биноан, болалар саратонига қарши курашиш учун беш йиллик дастур қабул қилинади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда болаларда ушбу касалликларнинг ярмидан кўпи кеч босқичларда аниқланмоқда. Шу боис, дастур доирасида камида $110 млн маблағ йўналтирилади.

Мазкур дастур доирасида Болалар онко-гематология маркази ҳузурида «Болалар саратони бўйича академик хаб» ташкил этилади. Бу марказ Марказий Осиёда ягона бўлиб, хорижлик малакали мутахассислар иштирокида ҳудуддаги шифокорлар халқаро стандартлар асосида ўқитилади.

Бундан ташқари, ҳудудлардаги болалар шифохоналарининг онко-гематология бўлимлари замонавий ташхис ва даволаш ускуналари билан таъминланади.

Шунингдек, мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш учун тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

 

Ўзбекистон