Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисми вақтинча тўсиб қўйилади
Жорий йилнинг 18 сентябридан 15 октябрига қадар Яккасарой тумани Бобур кўчасининг бир қисми автотранспорт воситалари учун ёпилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар беради.
Қайд этилишича, Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан Шота Руставели ва Нукус кўчалари билан чорраҳагача бўлган қисмида машиналар учун ҳаракатлар тўҳтатилади.